43 нафар ноқонуний кончи шахта қулаши оқибатида ҳалок бўлди

Олам

image

Конго Демократик Республикасида шахтанининг ўпирилиб тушиши натижасида 43 нафар ноқонуний кончилар ҳалок бўлишди. 

Маҳаллий нашрларнинг маълум қилишича, ҳодиса мамлакатнинг Луалаба провинциясида бўлиб ўтган. Шахта ширкатнинг уран лойиҳаларига қизиқиши сабаб ёпиб қўйилган эди. Аммо у ерда мунтазам равишда “сохта маъданчилар” фаолият кўрсатишган. 

Шахта ўпирилиб тушганда, унинг ичида ўнлаб одамлар бўлган. Охирги маълумотларга кўра, ҳалок бўлганлар сони 43 кишини ташкил этмоқда.

Провинция губернатори Ришар Муйедж Мангес Манс бахтсиз ҳодисадан сўнг халққа мурожааат қилиб, мамлакат ҳудудидаги шахталардан ноқонуний тарзда тарзда фойдаланмасликка чақирди.


Мақола муаллифи

Теглар

Конго ДР шахта

Баҳолаганлар

44

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made

Мавзуга доир янгиликлар