Ўзбекистон Конго ДРга ҳам ютқазди
Спорт
−
06:29 6083 1 дақиқа
Бугун, 28 июнь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг учинчи турида Конго ДРга қарши кечган баҳсда 3:1 ҳисобида мағлуб бўлди.
Учрашув Ўзбекистон учун омадли бошланди. Ҳисоб 10-дақиқада Элдор Шомуродов томонидан очилди. Терма жамоа сардори аниқ зарба билан рақиб дарвозасини ишғол этиб, жамоасини олдинга олиб чиқди.
Иккинчи бўлимда Конго ДР ўйинни ўзгартиришга муваффақ бўлди. 68-дақиқада Йоан Висса ҳисобни тенглаштирди.
Шундан сўнг африкаликлар босимни янада кучайтирди ва 78-дақиқада Фистон Майеле ҳал қилувчи голни киритиб, Конго Демократик Республикасини олдинга олиб чиқди. 90+1 дақиқада Йоан Висса ўйиндаги 3-гони киритиб баҳсда якун ясади.
Ўйинда киритилган голларни ушбу ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин.
Қолган вақтда ҳисоб ўзгармади. Шу тариқа, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 1:3 ҳисобида мағлуб бўлиб, гуруҳ босқичини мағлубият билан якунлади ва гуруҳда 0 очко билан сўнги поғонани эгаллади. Конго Демократик Республикаси эса энг яхши 3-ўринлар рейтинги билан плей-оффга йўл олди.
Live
Барчаси