Шомуродовнинг голи ЖЧнинг энг чиройли голи бўлиши мумкин
Спорт
−
09:42 4229 1 дақиқа
Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродовнинг 2026 йилги Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида Конго ДР дарвозасига киритган голи Жаҳон чемпионатингнинг энг чиройли голи соврини учун якуний даъвогарлар рўйхатидан ўрин олди. Бу ҳақида FIFA хабар берди.
FIFA томонидан эълон қилинган якуний рўйхатга турнир давомида урилган энг яхши 12 та гол киритилган. Ғолиб номи мусобақа якунлари бўйича мухлислар овози орқали аниқланади.
Эътиборлиси, Шомуродовнинг Конго ДРга қарши киритган голи аввалроқ гуруҳ босқичининг энг яхши голи деб топилганди. Эндиликда ушбу гол турнирнинг энг чиройли голи бўлиши учун ҳам номзодлар қаторидан жой олди.
Якуний даъвогарлар орасида Жулиан Альварес (Аргентина), Килиан Мбаппе (Франция), Жуд Беллингем (Англия), Педро Порро (Испания), Энцо Фернандес (Аргентина) каби жаҳон футболи юлдузларининг голлари ҳам мавжуд.