251 млрд сўмлик зарар: “Ҳудудгаз Қорақалпоғистон” мансабдорларига жиноят иши қўзғатилди

3-саҳифа

image

Қорақалпоғистонда “Ҳудудгаз Қорақалпоғистон” газ таъминоти филиали (ГТФ) масъул шахслари табиий газ ҳажмидаги тафовутни оддий йўқотиш сифатида ҳисоботга киритиб, 251,5 млрд сўмлик зарар етказгани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Маълум бўлишича, ГТФ масъул шахслари қабул қилиб олинган ва истеъмолчиларга етказиб берилган табиий газ ҳажми ўртасидаги тафовутнинг келиб чиқиш сабабларини аниқламасдан, уни оддий йўқотиш сифатида ҳисоботга киритган. Оқибатда давлат ва жамият манфаатларига 251,5 млрд сўмлик зарар етказилган.

Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ҳамда 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хоразм вилоятининг Ҳазорасп туманида газ таъминоти бўлими ходимларининг йирик миқдорда пул талаб қилгани фош этилган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг