2025 йилда Тошкентга мингта автобус олиб келинади
Жамият
−
14 Январь
2106Президент топшириғига кўра, 2025 йилда Тошкент шаҳри учун қўшимча 1000 та автобус харид қилиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов 11 январь куни “Ўзбекистон 24” телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.
“1 февралга қадар Тошкент шаҳрида жамоат транспортини янада ривожлантириш бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади, алоҳида дастур қабул қилиниши режалаштирилган,” дейди Маҳкамов.
Шунингдек, пойтахт бекатларида бир марталик чипталар сотиб олиш учун қўшимча 675 та инфокиоск ўрнатилади. Шу ўринда Транспорт вазири пойтахт автобусларида йўл ҳақини транспорт (АТТО) ва банк карталари, шунингдек, банкларнинг мобил иловалари ёки тўлов хизматлари орқали тўлаш мумкинлигини эслатди.
Вазирлик томонидан тайёрланган тақдимотга кўра, инфокиоскларнинг умумий сони 5100 тани ташкил этиб, улардан атиги 769 таси автобус бекатларига ўрнатилган. Таъкидланишича, 1-10 январь кунлари автобусларда кунлик йўловчилар оқими 43,5 фоизга – 871 минг нафардан 1,19 миллион кишига, даромадлар эса 36 фоиз – 8,5 миллиард сўмдан 11,5 миллиард сўмгача ошган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида 2025 йил 1 январдан бошлаб, автобуслар нақд пул қабул қилиш амалиётини тўхтатганди.
LiveБарчаси
Самарқанд шаҳрида метро қурилади.
14 Январь
Доллар курси пастлади.
14 Январь