2025 йилда интернет узилишлари бўйича рекорд қайд этилди

Бу қизиқ

image
Эрондаги намойишлар фонида интернет тўлиқ ўчирилди north_east

Эрондаги намойишлар фонида интернет тўлиқ ўчирилди

2025 йилда ҳукуматлар томонидан мажбуран амалга оширилган интернет ва ижтимоий тармоқлар узилишлари глобал иқтисодиётга 19,7 миллиард доллар зарар етказди. Бу кўрсаткич 2024 йилга нисбатан 156 фоизга кўп. Бу ҳақида “top10vpn” томонидан эълон қилинган ҳисоботда келтирилган.

Унга кўра, 28 мамлакатда 212 та кескин узилиш содир бўлган ва тарихий рекорд қайд этилган. Умумий узилиш ва блокланиш вақти 120 минг соатдан ошган. 798 миллиондан ортиқ фойдаланувчи интернет чекловларидан азият чеккан.

Энг кўп блокланган платформалар:

  • Х (Twitter) – 18.354 соат;
  • Telegram – 16.990 соат;
  • TikTok – 14.646 соат.

Шунингдек, энг кўп зарар кўрган давлатлар:

  • Россия – 11,9 млрд доллар;
  • Венесуэла – 1,91 млрд доллар;
  • Мьянма – 1,89 млрд доллар.

Россия 2025 йилда интернетни чеклаш бўйича энг фаол давлат бўлиб, май ойидан бошлаб 57 та йирик узилишни амалга оширган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Американинг Google компанияси Россиядаги провайдерларни фойдаланувчиларга контент етказиб беришни тезлаштирувчи Dell R720 серверларини олиб чиқиб кетиш нияти ҳақида хабардор қилганди.

Шунингдек, Россия алоқа, ахборот технологиялари ва оммавий коммуникациялар соҳасида назорат бўйича федерал хизмат WhatsApp Россия қонунчилиги талабларини бажаришни давом эттирмаса, у Россияда бутунлай блокланиши ҳақида хабар берган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

ижтимоий тармоқ интернет интернет узилишлари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг