2022 йилда Ўзбекистон 4 млрд долларлик олтин сотгани маълум қилинди
Бу қизиқ
−
24 Январь 2023
94152022 йилда Ўзбекистон 4,25 млрд долларлик олтин экспортини амалга оширди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.
Қайд этилишича, 2022 йилда Ўзбекистоннинг экспорти таркибида олтиннинг улуши 21,3 фоиз бўлиб, саноат товарларидан кейин иккинчи ўринни эгаллаган.
Олтин экспорти 2019 йилда 4,9 млрд доллар, 2020 йилда 5,8 млрд доллар, 2021 йилда 4,1 млрд доллар бўлган эди.
Қўмита ҳисоботида келтирилишича, ўтган йилнинг мартидан ноябрь ойига қадар бир қанча сабаблар туфайли Ўзбекистон умуман олтин экспорт қилмаган. Шунга қарамай, мамлакат ўтган йили 5 ой мобайнида 2021 йилга нисбатан кўпроқ олтин сотишга эришган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Марказий банки 2022 йилнинг ноябрь ойида 2 тонна олтин сотгани маълум қилинган эди. Ўзбекистон регуляторининг олтин захиралари ҳажми деярли 2 тоннага камайиб, 2022 йил декабрь ойи бошида 397 тоннани ташкил қилган эди.
Нурмуҳаммад Файзуллаев
LiveБарчаси