Ўзбекистон энг кўп олтин сотувчига айланди

Жамият

image

Ўзбекистон Марказий банки 2022 йилнинг ноябрь ойида 2 тонна олтин сотган. Бу ҳақда “Gold Hub” хабар берди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон регуляторининг олтин захиралари ҳажми деярли 2 тоннага камайиб, 2022 йил декабрь ойи бошида 397 тоннани ташкил қилган.

Шунингдек, энг кўп олтин сотувчи Марказий Осиё давлатлари қаторидан Қозоғистон ҳам жой олган. 2022 йилнинг мос даврида Қозоғистон олтин захираларини 4 тоннага қисқариб, 380 тоннани ташкил қилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикасининг ялпи халқаро захиралари ўтган йилнинг 1 ноябрь ҳолатига кўра, 32 млрд 315,5 млн долларни ташкил этган. Бу ўтган ойга нисбатан 1 млрд 180,6 млн долларга кам эканлиги ҳақида хабар беилган эди.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

1

Рейтинг

3.5

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг