2021-2022 йилги мавсумнинг энг яхши футболчилари эълон қилинди

Спорт 6935
image

Испаниянинг "Мarca" нашри 2021-2022 йилги мавсумнинг энг яхши футболчилари рўйхатини эълон қилди.

Қайд этиш жоизки, ушбу рейтинг бутун дунё йиғилган 60 дан ортиқ журналист ва экспертлардан иборат ҳакамлар ҳайъати томонидан тузилган.

Унга кўра, Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Карим Бензема мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилди. Иккинчи ўринни “лос бланкос” дарвозабони Тибо Куртуа эгаллади. Учинчи поғонадан ҳам “қаймоқранглилар” футболчиси ўрин олган. Яъни, Винисиус Жуниор 2021-2022 йилги мавсумнинг энг яхши 3-рақамли футболчиси сифатида эътироф қилинган.

“Marca” талқинига кўра, 2021-2022 йилги мавсумнинг энг яхши 10 нафар футболчиси билан танишинг:

1. Карим Бензема (“Реал Мадрид”);

2. Тибо Куртуа (“Реал Мадрид”);

3. Винисиус Жуниор (“Реал Мадрид”);

4. Муҳаммад Салоҳ (“Ливерпуль”);

5. Килиан Мбаппе (ПСЖ);

6. Лука Модрич (“Реал Мадрид”);

7. Кевин де Брюйне (“Манчестер Сити”);

8. Роберт Левандовски (“Бавария”);

9. Виржил ван Дейк (“Ливерпуль”);

10. Садио Мане (“Ливерпуль”/“Бавария”).

Эслатиб ўтамиз, нуфузли “Тransfermarkt” портали дунёнинг энг қиммат футболчиларидан иборат рейтингни тузганди. Айнан “Марcа” 2021-2022 йилги мавсумнинг энг яхши ёш футболчиларини ҳам эълон қилганди.

Аввалроқ, Ўзбекистоннинг энг қиммат футболчилари ҳақида маълумот берилганди. Шунингдек, жорий йилнинг 1-19 июнь кунлари Ўзбекистонда ўтказилган футбол бўйича Осиё кубоги U-23 нинг энг қиммат таркибга эга жамоалари ҳақида хабар қилинганди. Қолаверса, Осиё қитъасининг нархи “осмон” футболчиларидан иборат рейтинг ҳам тузилган.

Маъруф Абдумаликов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 65
Рейтинг: 3.2
t
×