2019-2020 ўқув йилида ОТМга қабул буюртма асосида бўлади

Жамият

image

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “2019-2020 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги Президент қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Ҳужжатга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги томонидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлиги билан биргаликда давлат ҳамда хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар иштирокида:

олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш ва иш берувчиларнинг олий таълим муассасалари битирувчиларига бўлган давлат эҳтиёжининг параметрлари ишлаб чиқилганлиги;

аниқ йўналиш ва мутахассисликлар бўйича тайёргарликка эга бўлган олий таълим муассасалари битирувчиларига нисбатан истиқболга мўлжалланган давлат буюртмаси, ҳамда битирувчиларнинг мутахассисликлари бўйича ишга жойлашуви юзасидан олиб борилган мониторинг натижалари асосида, давлат эҳтиёжлари учун 2019-2020 ўқув йилида олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш парамертлари шакллантирилганлиги маълумот учун қабул қилинади.

Қарор билан 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб:

олий таълим муассасаларига қабул иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларнинг мақсадли инвестицион лойиҳаларни инобатга олган ҳолда Давлат аҳамиятига эга бўлган соҳалар учун олий маълумотли кадрларга бўлган эҳтиёжнинг Давлат буюртмаси асосида;

қўшимча қабул параметрлари ОТМ томонидан мавжуд қувватлари ва профессор-ўқитувчилари таркиби ҳамда реал бозор эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда, мустақил равишда амалга оширилиши белгиланади.

2019-2020 ўқув йилида ОТМларига давлат буюртмаси асосида бакалавр, магистратура ва махсус сиртқи бўлимларда бакалаврлар йўналишларига ўқишга қабул қилиш параметрлари тасдиқланади.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Маданият вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари буюртмаларига биноан 2019-2020 ўқув йилида юқори малакали тиббиёт, халқ таълими, маданият ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида кадрларга эҳтиёж юқори бўлган ҳудудлар учун ОТМларига давлат грантлари асосида бакалавриат йўналиши бўйича мақсадли қабул параметрлари тасдиқланади.


Мақола муаллифи

Теглар

ОТМ имтиҳон қабул

Баҳолаганлар

1195

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг