2 млрд сўм кредит маблағини ўзлаштирган МЧЖ раҳбари ушланди

3-саҳифа

image

Наманган вилоятида масъулияти чекланган жамият раҳбари 2 миллиард сўм кредит маблағларини ўзлаштиргани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Янги Наманган туманида “О.А.” масъулияти чекланган жамияти раҳбари О.Т. ҳудудий тижорат банки филиалидан ажратилган 2 млрд сўм кредит эвазига харид қилинган автобетононасос махсус техника воситасини бошқа шахсларга сотиб юборган. Оқибатда у кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилгани маълум бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Наманган вилояти Уйчи туманида 50 ёшли аёлнинг картасидан 15 миллион сўмдан зиёд пулни ечиб олган банкнинг иш бошқарувчиси аниқланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

кредит МЧЖ растрата

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг