18 май куни бокс тарихидаги энг йирик воқеалардан бири бўлади – WBC президенти

Спорт

image

Оғир вазнда WBC чемпиони британиялик Тайсон Фьюри WBA, IBF ва WBO йўналишлари чемпиони, украиналик Александр Усик билан жангга тайёргарликни бошлади. Бу ҳақда Бутунжаҳон бокс кенгаши (WBC) президенти Маурисио Сулаймон маълум қилди.

“Бу бокс. Муаммолар бўлади, лекин ишончим комилки, энди рақобат янада кучаяди. Иккала боксчи ҳам етарлича муаммоларни бошдан ўтказди. Шунинг учун жанг ҳозирга қадар чўзилиб келди. Улар тайёргарликни бошлади. Мен бир неча кун олдин Тайсон билан гаплашдим. У яхши формада. 18 май куни бокс тарихидаги энг йирик воқеалардан бири бўлиб ўтади”, дейди Сулаймон.

Қайд этиш жоиз, Усик ва Фьюри ўртасидаги жанг 17 февраль куни Ар-Риёдда бўлиб ўтиши керак эди, бироқ спарринг пайтида британиялик боксчи қошидан жиддий жароҳат олганлиги сабабли жанг қолдирилди.

Маълумот учун, 37 ёшли Усик профессионал рингда 21 та жанг ўтказиб, 21 та ғалабага эришган. У Жаҳон бокс ассоциацияси (WBA), Халқаро бокс федерацияси (ИБФ), Жаҳон бокс ташкилоти (WBO) ва Халқаро бокс ташкилоти (IBO) чемпиони ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Усик ва Фюрининг жангининг янги санаси эълон қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

WBC Тайсон Фьюри IBF Александр Усик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made