Баҳодир Жалоловнинг жангининг янги санаси эълон қилинди
Спорт
−
05 Февраль
11900Ўзбекистонлик профессионал боксчи Баҳодир Жалолов шу йилнинг 18 май куни Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёдда рингга кўтарилади. Ўша куни унга черногориялик Дилан Прашович рақиблик қилади. Бу ҳақда Бутунжаҳон бокс уюшмаси (WBC) ўз саҳифасида маълум қилди.
Аслида Жалолов-Прашович жанги жорий йилнинг 17 февралига белгиланган Фьюри-Усик ўртасидаги жанг кардида ўтказилиши керак эди, бироқ Фьюри жароҳат олгани боис турнир санаси ўзгартирилди.
Энди айнан 18 май куни ўтказиладиган Фьюри-Усик жанги доирасида ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси ҳам рингга кўтарилади.
Маълумот учун, Баҳодир Жалолов охирги жангини 2023 йилнинг 17 ноябрь куни “Ҳумо Арена”да бўлиб ўтган бокс оқшомида жанубий африкалик Крис Томпсонга қарши ўтказиб, 1-раунддаёқ нокаут эвазига ғалабага эришганди. Черногориялик боксчи сўнгги бор 2022 йилнинг 8 ноябрида рингга кўтарилган. Ўшанда у чехиялик Павел Соурни мағлубиятга учратган.