16 йиллик қидирувдаги шахс Олимпиадада ҳибсга олинди

Спорт

image

Италия полицияси 2026 йилги қишки Олимпия ўйинлари доирасидаги хоккей турнири сабаб 16 йилдан бери қидирувда бўлган эркакни ҳибсга олди. Бу ҳақда “The Sun” нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 11 февраль куни 16 йил аввал Италия суди томонидан ҳибсга олиш ордери чиқарилган 44 ёшли Словакия фуқароси қўлга олинган. У Финляндияга қарши ўйинда миллий терма жамоасини қўллаб-қувватлаш учун Италияга келган. Эркак 2010 йилда дўкондан ўғирлик қилиш билан боғлиқ бир қатор жиноятлар учун бир йил муддатга озодликдан маҳрум этилгани айтилмоқда.

Полиция маълумотига кўра, гумонланувчи Милан шаҳридаги меҳмонхоналардан бирига кирган вақтида қўлга олинган.

Эркаклар ўртасидаги Олимпия хоккей турнирининг илк учрашувида Словакия хоккей терма жамоаси Финляндия хоккей терма жамоаси устидан 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Маълумот учун, 2026 йилги қишки Олимпия ўйинлари жорий йилнинг 22 февраль кунигача давом этади.


Мақола муаллифи

Теглар

хоккей Олимпия ўйинлари Италия суди

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг