16 кун фаоллик акцияси бошланди
Жамият
−
25 Ноябрь 2019
734725 ноябрь – Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш куни.
Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси мазкур кун муносабати билан янги лойиҳага қўл урди. Унга кўра, 25 ноябрдан 10 декабрга қадар “Аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кун фаоллик” акцияси ўтказилиб, жаҳон ҳамжамияти эътибори аёлларга бўлган тазйиқ ва зўравонликларга қарши курашишга қаратилади.
Сўнгги йилларда Ўзбекистонда аёллар ҳуқуқларини таъминлашг, уларнинг жамият ҳаёти ва оиладаги мавқеини мустаҳкамлаш том маънода давлат сиёсатининг асосий вазифаси сифатида қамраб олинди. “Аёллар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ва имкониятлар кафолатлари тўғрисида” ва “Аёлларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида" ги Қонунлар қабул қилинди.
Тўғри, бу қонунлар ҳали юқори даражада ўз кучини кўрсатаётгани йўқ. Бунинг учун вақт ва онгли таъсир кучи керак. Муҳими кўп йиллар ташланмаган қадамлар бу йил босилди.
LiveБарчаси