Дунё бўйлаб ҳар учинчи аёл зўравонлик “қурбони” бўлмоқда
Олам
−
25 Ноябрь 2020
5660Дунё бўйлаб ҳар уч аёлдан бири зўравонликни бошдан кечирмоқда, уларнинг аксарияти оилавий зўравонлик билан боғлиқ ҳодисалардир. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси ижрочи директори Геда Фатҳи Вали Халқаро аёлларга қарши зўравонликни тўхтатиш куни муносабати ўтказилган анжумандаги нутқида сўз очди.
Унинг таъкидлашича, дунё бўйлаб миллионлаб аёллар зўравонликсиз яшаш учун асосий инсон ҳуқуқларидан маҳрум.
“Аёлларнинг аксарият қисми қариндошлари ёки бирга яшовчилар томонидан зўравонликка дуч келмоқда.
Зўравонликни бошдан кечираётган аёлларнинг аксарияти қонунчиликдаги бўшлиқлар, ижтимоий хурофот ва етарли даражада жиноий жазо чоралари кўрилмаслиги туфайли адолатга эриша олмаяптилар. Шунинг учун аёлларга нисбатан зўравонлик жиноятларининг аксарияти хабар қилинмайди ва жиноятчилар жазосиз қолмоқда”, дейди Вали.
Шу билан бирга, департамент директори коронавирус пандемияси пайтида аёлларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари кўпайганлигини таъкидлади.
“COVID-19 инқирози вазиятни янада оғирлаштирмоқда. Кўпгина мамлакатларда жорий қилинган карантин чоралари аёлларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва суд тизимига киришини чеклаш орқали зўравонлик хавфини оширди”, дейди Вали.
Маълумот ўрнида, 25 ноябрь Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликни тўхтатиш сифатида куни нишонланади. Ушбу кунга 1999 йил 17 декабрда БМТ Бош Ассамблеяси томонидан жамоатчилик эътиборини ушбу муаммога жалб қилиш мақсадида асос солинган.
LiveБарчаси