15 та сигир, 2 та қўй тириклайин ёнди

Жамият

image

Бугун, 8 август куни Хоразмда 15 бош қорамол ва 2 та қўй тириклайин ёниб кетди. Бу ҳақда Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати хабар бермоқда. 

Ҳодиса Хоразм вилояти Янгибозор тумани Бошқир шейх қишлоғи “Жайхун” МФЙда жойлашган “Юлдош ота Хурсандбек” фермер хўжалигининг дала шийпонидаги молхонасида ёнғин содир бўлган. 

Воқеа жойига етиб борган 2 та ёнғин ўчириш бўлинмаларининг тезкор ҳаракатлари натижасида ёнғин бартараф этилган. 

Ёнғиндан молхонанинг 80 кв метр майдони ва 5 бош қора мол қутқариб қолинган. 

Ёнғин оқибатида молхонанинг 40 кв метр майдонда томи ва у ерда сақланган хашак ёниб зарарланган, шунингдек 15 бош қорамол ва 2 та қўй нобуд бўлган. 

Тан жароҳати олган ва ҳалок бўлган фуқаролар йўқ. Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Яқинда шунга ўхшаш ҳолат Бухоро вилояти Когон тумани Янгиҳаёт МФЙ Амиробод қўрғони ҳудудида жойлашган молхонада содир бўлган эди. Ёнғин натижасида молхонада бўлган 41 бош қорамол ёниб кетган эди. 
 


Мақола муаллифи

Теглар

Ёнғин Қорамол

Баҳолаганлар

132

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг