41 та сигир молхонада ёниб кетди

Жамият

image

Кеча, 23 июль куни Бухоро вилояти Когон тумани Янгиҳаёт МФЙ Амиробод қўрғони ҳудудида жойлашган молхонада содир бўлган ёнғин мудҳиш асоратлар билан тугади. Ёнғин натижасида молхонада бўлган 41 бош қорамол ёниб кетди. 

Ёнғин бўлаётгани ҳақида соат 05:39да ёнғин-қутқрув хизматига хабар келиб тушган.

Аланга майдони кенгайиб кетгандан сўнг ёнғин хавфсизлиги хизматига хабар берилгани учун 3 та ёнғин ўчириш автоэкипажлари воқеа жойига соат 05:45 да етиб борган вақтда асосий қорамол сақланаётган молхона ва ҳовлисидаги сомон пресслари тўлиқ ёнаётганлиги маълум бўлган. 

Тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 06.00да ўраб олиниб, соат 07.30 да тўлиқ бартараф этилган.

Ҳодиса оқибатида якка тартибдаги тадбиркор фуқаро С.О.га тегишли молхонанинг 120 кв метр майдонда том қисми, ҳовлисида сақланиб келинган сомон пресслари ва 41 бош қорамоллари нобуд бўлган. 

Ёнғиндан молхонанинг 700 кв метр майдони сақлаб қолинган ва 44 та қорамоллари қутқариб қолинган. 

Ёнғинда инсонларнинг тан жароҳати олиши ва ҳалок бўлиши ҳолатлари қайд этилмаган. Ёнғин ҳолати юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда. Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.    


Мақола муаллифи

Теглар

Ёнғин Қорамол

Баҳолаганлар

184

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг