13 яшар қизни зўрлаган ички ишлар ходимига ҳукм ўқилди

3-саҳифа

image
Ички ишлар ходими 13 ёшли қизни зўрлагани айтилмоқда north_east

Ички ишлар ходими 13 ёшли қизни зўрлагани айтилмоқда

Тошкент вилоятида 13 ёшли қизни зўрлаган ички ишлар ходими 15 йилга қамалди. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов маълум қилди.

Бугун, 25 декабрь куни жиноят ишлари бўйича Бўстонлиқ туман судида (1992 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, Миробод тумани ИИО ФМБ 3-сон ИИБ ҲПБ профилактика инспектори бўлиб ишлаган) М. Ж.га оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинган.

Ушбу жиноят иши жиноят ишлари бўйича Бўстонлиқ туман судининг судьяси Ж. Хўжаев раислигида Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси (судда жиноят ишларининг ошкора кўрилиши) талабларига мувофиқ ёпиқ ҳолда кўриб чиқилган.

Эълон қилинган суд ҳукмига мувофиқ М. Ж. вояга етмаган З. Д.га (2010 йилда туғилган) нисбатан Жиноят кодексининг 118-моддаси (номусга тегиш) 4-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 15 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. 

“Биринчи инстанция судининг ҳукми устидан тарафлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Тошкент вилоят судининг апелляция инстанциясига шикоят бериш ва протест келтиришга ҳақлилиги маълум қилинади”, дейди Олий Суд матбуот котиби.

Бундан ташқари, суд томонидан Жиноят-процессуал кодексининг 417-моддаси (жиноий жавобгарликка тортилмаган шахс томонидан жиноят содир этилганлигини кўрсатувчи ҳолатлар аниқланганда суднинг ҳаракатлари) тартибида М. Ж.га ўн тўрт ёшга тўлмаган шахснинг номусига тегиш учун шарт–шароит яратиб берган Ш. А., М. З. ва Ф. М.га нисбатан Жиноят кодексининг 131-моддаси (қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш) 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатиш масаласини хал қилиш учун Бўстонлиқ тумани прокурорига хабар юборилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 18 октябрь куни жиноят ишлари бўйича Бўстонлиқ тумани судида 13 ёшли қизни зўрланган Миллий гвардия собиқ ходими устидан суд ҳукми ўқилиб, унга нисбатан 15 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Бўстонлиқ ички ишлар ходими

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг