Ички ишлар ходими 13 ёшли қизни зўрлагани айтилмоқда
3-саҳифа
−
06 Июль 2023
31600Тошкент вилоятида Ички ишлар ходими 13 ёшли қизни зўрлаганликда гумон қилинмоқда. Бу ҳақда “Nemolchi” лойиҳасига маълумот келиб тушган.
Хабарга кўра, ушбу ҳолат шу йили май ойининг охирида содир бўлган. 13 ёшли қиз дугонаси билан кўчада кетаётган бўлган. Уларнинг қўшниси қизларни машинага ўтириб, сайр қилиб келишни таклиф қилган. Қиз қўшнини яхши танигани учун машинага ўтирган.
Шундан сўнг, қўшни эркак ўсмир қизларни ижарага олинган “дача”га олиб кетган ва қизни зўрлаган. Қизлар яна маҳаллага олиб келиб ташлаб кетилган.
Қайд этилишича, бир ҳафта давомида қиз ўзини яқинларидан узоқ тутган ва онаси кейинчалик бу ишдан хабар топган. Қизнинг онаси дарҳол Ички ишлар органларига мурожаат қилган. Бир ҳафта ўтгач, текширув тайинланган, аммо натижалар жуда узоқ вақт давомида эълон қилинмаган.
Ҳолат юзасидан қизларни олиб кетаётганини кўрган гувоҳлар, шунингдек, “дача” эгаси кўрсатма берган. Гумонланувчининг шахси жабрланувчи томонидан аниқланган. Онанинг сўзларига кўра, у Яшнобод тумани ИИБ ходими бўлиб чиққан. Шундан сўнг, эркак ишдан бўшатилган.
Онанинг сўзларига кўра, гумонланувчи ва унинг яқинларига эркак томонидан таҳдидлар, дўқ-пўписалар қилинган. Аёл таҳдидлар факти ҳақида ҳам ариза ёзган.
Маълум қилинишича, мазкур ҳолат юзасидан эркакка нисбатан Жиноят кодексининг 118-моддаси 4-қисми (14 ёшга тўлмаган шахсни зўрлаш) билан иш очилган. Ушбу моддага кўра, у 15 йилдан 20 йилгача қамалиши мумкин.