+111. Икки ҳудудда коронавирус аниқланди

Жамият

image

Бугун, 11 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 111 нафарга ошиб, 12513 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг 34 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 62 нафари Андижон вилоятида (шундан 43 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 19 нафари аҳоли орасида), 15 нафар Самарқанд вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Бугун Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида 140 нафар, Андижон вилоятида 31 нафар, Жиззах вилоятида 10 нафар, Навоий вилоятида 7 нафар ҳамда Самарқанд вилоятида 5 нафар, жами 193 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб Ўзбекистонда 7723 (+193) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (61 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатда 4733 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

599

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг