100 нафар фаластинлик Ўзбекистонга эвакуация қилинди

Жамият

image

100 нафар яраланган фаластинлик болалар ва аёллар ҳамда уларнинг ҳамроҳлари Ўзбекистонга эвакуация қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Қоҳирадаги элчиси Мансурбек Қиличев маълум қилди.

Билдирилишича, кеча, 26 декабрь куни Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ва Ўзбекистон ҳамда Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирликлари ҳамкорлигида 100 нафар жароҳатланган фаластинлик аёл ва болаларни, шунингдек, уларнинг ҳамроҳларини эвакуация қилиш амалиёти амалга оширилган.

Қиличевга кўра, эвакуация қилинган фаластинликлар Ўзбекистонда меҳмон бўлиб, ўз ватанларига қайтгунларига қадар мамлакатдаги шароитлардан фойдаланади. Хусусан, улар даволаниш ва соғлиқларини қайта тиклаш учун реабилитация марказлари ва шифохоналарга жойлаштирилади ҳамда мамлакатда бўлиш даврида барча зарур эҳтиёжлар, жумладан, меҳмонхона, тураржой, мактаблар ва озиқ-овқат билан таъминланади.

Эслатиб ўтамиз, 11 ноябрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев навбатдан ташқари араб-ислом саммитида нутқ сўзлаб, урушда жабрланган фаластинлик болалар ва аёлларни Ўзбекистон шифохоналарида беғараз даволашга тайёр эканини билдирган эди. Шундан сўнг QALAMPIR.UZ бунинг учун мамлакат тиббиёт тизими қай даражада тайёр эканига қизиқди ва Соғлиқни сақлаш вазирининг болалар ва аёллар масалалари бўйича ўринбосари Элмира Боситхонова билан боғланганди. 

Унинг маълум қилишича, фаластинлик болаларни даволашга Ўзбекистоннинг имконияти етарли.


Мақола муаллифи

Теглар

эвакуация фаластинликлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг