100 фоиз тайёр эмасман – Клопп
Спорт
−
08 Сентябрь 2022
4713Англиянинг “Ливерпуль” клуби устози Юрген Клопп Европа Чемпионлар лигасининг 1-тури доирасида “Наполи”га (1:4) қарши учрашувдан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашар экан, “қизиллар”нинг ўйинида нима содир бўлаётгани ва саволларга ҳозир жавоб топишга тайёр эмаслигини айтган. Бу ҳақда “Ливерпуль” клуби расмий сайтида хабар берилди.
“Биз узоқ вақтдан бери бунчалик бетартиб ўйин кўрсатмагандик. Ҳа, “Наполи” жуда яхши жамоа бўлиб кўринди, лекин биз уларга вазифасини осон бажаришига йўл қўйдик. “Наполи” қарши ҳужум бошлаган ҳудудларда тўпни йўқотдик. Аслида, бундай бўлмаслиги керак. Ўйинимиз ҳақида бир нечта фикрлар аниқ. Биз уларни ўзгартиришимиз керак. Ҳозир нима учун бундай ёмон футбол намойиш қилаётганимиз борган сари ойдинлашмоқда. Муаммоларга ечим топишим учун менга вақт керак. Ҳозир мен бунга 100 фоиз тайёр эмасман”, деган Клопп.
Маълумот учун, кеча, 7 сентябрь куни “Ливерпуль” ЕЧЛнинг 1-тури доирасида сенсацион равишда “Наполи”га йирик 4:1 ҳисобида имкониятни бой берди.
LiveБарчаси