Клопп Германия терма жамоаси мураббийликдаги сўнгги иши бўлишини айтди

Спорт

image

Германия терма жамоасининг янги бош мураббийи Юрген Клопп миллий жамоадаги фаолияти мураббийликдаги сўнгги иши бўлишини айтди. Бу ҳақда Клопп матбуот анжуманида сўз очди.

“Мени кўришни истамаган кунингиз, ҳеч қандай товон пули ёки қўшимча талабларсиз кетаман. Агар эртага мен яхши ишламаяпман, десангиз, кетаман. Лекин буни бир киши эмас, жамоатчилик айтиши керак. Агар Германия футбол ассоциацияси мен ўз вазифамни уддалай олмаяпман деб ҳисобласа, кетаман.

Агар сиз, журналистлар, ўзингизни ноҳақ тутсангиз ва оиламни тинч қўймасангиз, мен ҳам кетаман. Агар бирор нарса ўхшамаса, мени танқид қилинг. Бу устида ишлашга тайёрман. Энг муҳими — ишлаш.

Мен терма жамоадан кейин фаолиятим давом этади, деб ўйламайман. Идеал ҳолатда, бу менинг мураббийлик фаолиятимдаги энг юксак чўққи бўлади”, дейди Клопп.

59 ёшли мутахассис сўнгги марта “Ливерпуль”ни бошқарган. У 2015–2024 йиллар давомида жамоа билан Чемпионлар лигаси (2019), Англия Премьер-лигаси (2020), Англия Кубоги (2022), Англия Лига кубоги (2022 ва 2024), Англия Суперкубоги (2022), UEFA Суперкубоги (2019) ҳамда Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати (2019) бош совринларини қўлга киритган.

Клопп 2019 ва 2020 йилларда FIFA томонидан “Йилнинг энг яхши мураббийи” деб эътироф этилган. “Ливерпуль”ни тарк этгач, у Red Bull футбол лойиҳалари бўйича глобал раҳбар сифатида фаолият юритган.

Эслатиб ўтамиз, Юрген Клопп Германия терма жамоасининг бош мураббийи этиб, тайинланганди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг