Клопп расман Германия терма жамоаси мураббийи сифатида таништирилди
Sport
−
24 July 1279 1 minute
Юрген Клопп Германия миллий терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда Германия футбол ассоциацияси президенти Бернд Нойендорф матбуот анжуманида маълум қилди.
Аввалроқ, Германия терма жамоасини 2026 йилги Жаҳон чемпионатининг 1/16 финалига олиб чиққан, аммо Парагвайга пенальтилар сериясида мағлуб бўлган бош мураббий Юлиан Нагельсманн истеъфога чиққан эди.
Журналист Фабрицио Романо маълумотига кўра, Клопп билан тузилган шартнома 2030 йил июлига қадар амал қилади.
59 ёшли мутахассис сўнгги марта “Ливерпуль”ни бошқарган. У 2015–2024 йиллар давомида жамоа билан Чемпионлар лигаси (2019), Англия Премьер-лигаси (2020), Англия Кубоги (2022), Англия Лига кубоги (2022 ва 2024), Англия Суперкубоги (2022), UEFA Суперкубоги (2019) ҳамда Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати (2019) бош совринларини қўлга киритган.
Клопп 2019 ва 2020 йилларда FIFA томонидан “Йилнинг энг яхши мураббийи” деб эътироф этилган. “Ливерпуль”ни тарк этгач, у Red Bull футбол лойиҳалари бўйича глобал раҳбар сифатида фаолият юритган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ испаниялик мураббий Хосеп Гвардиола Италия миллий терма жамоасини бошқариш таклифини рад этгани ҳақида хабар берилганди.
Live
All