Жорий йилнинг 10 ноябридан бошлаб ушбу АЁҚШлардаги импорт қилинган Аи-95 нархи 6 600 сўмдан 6 300 сўмга арзонлаштирилди. Бу ҳақда компаниянинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилинди.
“Бизни корхона бозор муносабатларига тўлиқ амал қилиб боради маҳсулот таннархи пасайса, уни сотиш нархи ҳам албатта камайтирилади. Бундан кейин ҳам бу амалиёт давом эттирилади” дейди “UNG Petro” корхонаси директори Мирзоҳид Мусаев.
Эслатиб ўтамиз, 15 сентябрдан бошлаб АЁҚШлардаги импорт қилинган Аи-92 маркали бензин 6 000 сўмдан 5 500 сўмга, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг Аи-92 маркали бензинининг нархи эса 5 800 сўмдан 5 500 сўмга арзонлаштирилганди. 3 апрелда Ўзбекистонда дизель ёнилғиси нархи 7300 дан 7000 сўмга, 1 мартда эса 7500 сўмдан 7300 сўмга арзонлаган эди.