Расман: 1 ноябрдан автомобиль ёнилғиси нархи арзонлаштирилади

Жамият

image

Эртага, 1 ноябрдан “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг UNG бренди остидаги маҳсулотлари билан савдо қилувчи ёқилғи қуйиш шохобчаларида импорт дизель ёқилғиси нархи арзонлаштирилади. Бу ҳақда компания Матбуот хизмати хабар берди.

Эртадан ёқилғи қуйиш шохобчаларида импорт дизель ёқилғисининг нархи 6500 сўмдан 6000 сўмга арзонлаштирилади.

“Биз доимий равишда аҳолига сотилаётган маҳсулот нархини мунтазам ўрганиб, таҳлил қилиб борамиз. Агарда маҳсулот таннархи пасайса, уни сотиш нархини, албатта, камайтириш зарур, деб ҳисоблаймиз. Бундан кейин ҳам бу амалиёт давом эттирилади”, дейди “UNG Petro” корхонаси директори Мирзоҳид Мусаев.

Эслатиб ўтамиз, 15 сентябрдан бошлаб АЁҚШлардаги импорт қилинган Аи-92 маркали бензин 6 000 сўмдан 5 500 сўмга, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг Аи-92 маркали бензинининг нархи эса 5 800 сўмдан 5 500 сўмга арзонлаштирилганди. 3 апрелда Ўзбекистонда дизель ёнилғиси нархи 7300 дан 7000 сўмга, 1 мартда эса  7500 сўмдан 7300 сўмга арзонлаган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнилғи

Баҳолаганлар

2291

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг