Эртадан Ўзбекистонда бензин нархи арзонлашади

Жамият

image
Ўзбекистонда Аи-80 Люкс маркали бензин сотувга чиқарилди north_east

Ўзбекистонда Аи-80 Люкс маркали бензин сотувга чиқарилди

Эртага, 15 сентябрь кунидан бошлаб АЁҚШлардаги Аи-92 маркали бензиннинг нархи арзолаштирилади. Бу ҳақда “Ўзбекнефтгаз” АЖ хабар берди.

Ўзгаришларга кўра, импорт қилинган Аи-92 маркали бензин 6 000 сўмдан 5 500 сўмга, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг Аи-92 маркали бензинининг нархи эса 5 800 сўмдан 5 500 сўмга арзонлаштирилмоқда.

“Бундан кейин ҳам корхона томонидан нефть маҳсулотларининг истеъмолчиларга сотиш нархларини бозор муносабатларига тўлиқ таяниб шакллантириб борилади, уларнинг таннархи тушганда нархлар албатта арзонлашади” дейди “UNG Petro” МЧЖ директори Мирзоҳид Мусаев.

“Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли “UNG Petro” корхонаси тасарруфидаги ёқилғи қуйиш станциялари тармоғида сотилаётган нефть маҳсулотларининг нархи бозор муносабатларидан келиб чиқиб шакллантирилиши ҳақида бир неча бор айтилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

бензин

Баҳолаганлар

1124

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг