Ўзбекистонда Аи-80 Люкс маркали бензин сотувга чиқарилди
Жамият
−
06 Июль 2020
13734“Ўзбекнефтегаз” АЖнинг “UNG Petro” корхонаси Аи-80 Люкс маркали бензин ишлаб чиқиришни бошлади. Бу ҳақда компания хабар берди.
“UNG Petro” МЧЖ директори М.М.Мусаевнинг такидлашича, Аи -80 Люкс бензини автомобиль двигателининг фаолиятига, шунингдек унинг чиқинди газини қайта ишлаш тизимига ижобий таъсир кўрсатади. Шунингдек, бир марта тўла бак ёқилғи қуйиш натижасида 50 км гача кўпроқ масофани босиб ўтишни таъминлайди.
Аввалроқ, Ўзбекистон тарихида илк бора “Евро-4” ва “Евро-5” синфли экологик тоза ҳамда сифатли дизель ёнилғисининг ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилгани хабар берилганди.
LiveБарчаси