Ўзбекистонда илк бор “Евро-4” ва “Евро-5” сифатли дизель ёнилғиси ишлаб чиқарилди

Технология

image

2020 йилнинг 30 март куни Ўзбекистон тарихида илк бора “Евро-4” ва “Евро-5” синфли экологик тоза ҳамда сифатли дизель ёнилғисининг ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилди. Бу ҳақда "Ўзбекнефтгаз"АЖ Матбуот хизмати хабар бермоқда.  

Лаборатория таҳлилларига кўра, олинган дизель ёнилғисида олтингугурт бирикмалари миқдори 3 ppm бўлиб, бу кўрсатгич Евро-5 синфига мос дизель ёнилғисига тўғри келади (10 ppm дан кўп эмас). Таъкидланишича, мазкур қурилма мавжуд технологик схемада йилига 100 минг тоннагача Евро-5 стандартидаги дизель ёнилғиси ишлаб чиқариш имкониятига эга.

 

Маълумотларга кўра, “Евро-4” ва “Евро-5” ёнилғисининг афзалликлари жуда кўп. Жумладан, ушбу синфдаги ёнилғилар двигатель ишлаш жараёнини яхшилайди, емирилишни ва зарарли чиқинди газлар микдорини кескин камайтиради. Шунингдек, цилиндрлар ишлаш даврини узайтиради.

Ушбу натижага Франциянинг “Axens” компанияси ва Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи мутахассисларининг ўзаро ҳамкорликлари сабаб эришилган. Хабарларга кўра, “Axens” компаниясининг схемасига биноан жамият мутахассисларининг ўз кучи билан реакторга янги каталитик тизим ўрнатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

дизель ёнилғиси

Баҳолаганлар

91

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг