Тошкентда ҳам дизель ёнилғисини сотаётган шахслар қўлга олинди
Жамият
−
04 Март
4194Тошкент шаҳар ҳудудларида дизель ёнилғисини сотаётган шахслар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар берди.
Қайд этилишича, ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро К.Ғ. жами 1 250 литр дизель ёнилғисини фуқаро А.Б.га 11,8 млн сўмга сотган вақтида ушланган. Бектемир туманидаги унга тегишли омборхонадан сотиш учун сақлаб қўйилган 3 600 литр дизель ёнилғиси эса ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.
Шу билан бирга департаментнинг Яккасарой туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Тошкент кичик ҳалқа йўли бўйида ноқонуний ёнилғи савдоси билан шуғулланиб келган Ж.Р. 200 литр дизель ёнилғисини 2 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётгани айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғонада дизель ёнилғисини ноқонуний савдоси аниқланган.
Сарвар Хуррамов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь