Фарғонада дизель ёнилғисини ноқонуний сотаётган шахс аниқланди
3-саҳифа
−
04 Март
4062Фарғонада уйида дизель ёнилғисини техник талабларга зид равишда сотаётган шахс аниқланди. Бу ҳақда "Ўзэнергоинспекция" хабар берди.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирида Бағдод тумани, "Дўрмонча" МФЙда яшовчи М.А. ўз хонадонида ноқонуний тарзда дизель ёнилғисини сотаётгани фош бўлган.
Қайд этилишича, ундан 640 литр дизель ёнилғиси ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.
Шунингдек, Тошлоқ тумани, "Қақир" МФЙда яшовчи Х.М. ўзига тегишли машина юкхонасида техник талабларга зид равишда 700 литр нефть маҳсулотини ташиётгани ҳам аниқланган.
Эслатиб ўтамиз, Фарғона вилоятида AI-80 маркали бензин ёнилғисини қўлда қиммат нархда сотиш ҳолатлари аниқланганди.
LiveБарчаси