Фарғонада ҳам қиммат нархда қўлда бензин сотаётганлар ушланди
3-саҳифа
−
01 Март
5034Фарғона вилоятида AI-80 маркали бензин ёнилғисини қўлда қиммат нархда сотиш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар берди.
Унга кўра, ҳолат департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси ҳудудий бўлимлари томонидан ИИБ ва солиқ идоралари ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда аниқланган.
26 нафар фуқаро ноқонуний даромад орттириш мақсадида яшаш хонадонларида АI-80 маркали бензин ёнилғисини чакана сотиш билан шуғулланиб келган. Улардан жами 5 626 литр бензин ёнилғиси ашёвий далил сифатида олинган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Нукусда AI-80 бензинини ноқонуний сотаётган шахс аниқланганди.