10 майдан ўқитувчилар ёппасига таътилга чиқариладими?
Жамият
−
02 Май 2020
18069Ижтимоий тармоқларда мактабларда 2019-2020 ўқув йили барвақтроқ якунланиши ва ўқитувилар 10 майдан таътилга чиқарилиши ҳақида тасдиқланмаган хабарлар тарқалди. Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов таълим соҳаси раҳбарлари иштирокидаги брифингда мишмишларни инкор қилиб, масалага ойдинлик киритди.
“10 майдан ўқитувчилар меҳнат таътилига чиқиши ҳақидаги маълумотлар асоссиз.
Шу ўринда, ҳозирда таътилда бўлган тизим ходимлари бор. Уларнинг таътил муддати якунланмоқда. Бу масала бўйича яқин кунларда ҳукумат қарори қабул қилиниши керак. Қарор чиққанда қўшимча изоҳ берилади”, деди Шерзод Шерматов.
Аввалроқ, карантин вақтида мактаб раҳбариятининг ўқитувчилардан синфларни таъмирлашни талаб қилиши нотўғри экани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь