Карантин даврида ўқитувчилардан синфларни таъмирлашни талаб қилиш нотўғри – Шерматов
Жамият
−
02 Май 2020
4746Карантин даврида мактабларда ўқитувчилардан синфхоналарни таъмирлашни талаб қилиш нотўғри. Бу ҳақда Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Ўзбекистоннинг таълим соҳаси раҳбарлари иштирокида ўтказилган брифингда маълум қилди.
Вазирга қуйидагича савол берилди: “Мактаб раҳбарияти карантин даврида синфларни таъмирлашни талаб қилди, бу тўғрими?”
“Савол ким берганига боғлиқ. Ўқитувчилардан талаб қилинаётган бўлса, албатта, бу нотўғри.
Лекин ҳозир карантин вақтида қурилиш ишларига рухсат берилган. Мактабда ўқитувчилар ва ўқувчилар йўқ. Пайтдан фойдаланган ҳолда қурилиш ва таъмирлаш ишларини санитария-гигиена қоидаларига риоя қилган ҳолда амалга оширса бўлади”, деди Шерзод Шерматов.
Эслатиб ўтамиз, бу йил мактабларда ўқув йили онлайн дарслар орқали якунланади. Ўқувчилар мактабга камида 2 сентябрда қайтади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь