Андижон ҳокимининг 5-6 аёлни 15 суткага қаматгани ҳақидаги аудиоёзуви тарқалди

3-саҳифа

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновга тегишли экани айтилаётган овозли ёзув тарқалмоқда. Ҳокимбува ушбу аудиода журналистлар ва мурожаат билан ҳокимликка келадиган аёллар хусусида гапирган. У 5-6 нафар аёлни 15 суткага ҳибслатганини айтган. Ҳоким аудиода шундай дейди:

“Ўтган куни журналистларни йиғиб пресс-конференсия қилдим. 50 та ташкилотни чақиришибди, мен билан савол-жавоб қилишга. Ҳаммасини ҳайдаб юбордим. Улар ҳаммаси мени топшириғимни бажарган. Нима саволинг бўлса, бер дедим. Икки ярим соат гапиргандим, биттасиям савол беролмади. Ия, қизиқ чиқмай қолади бир-иккита савол беринглар дедим. Уларни "қичиқ" савол бергиси келганда. Туриб саволини бошида айтиб қўйдим: мени эшитиб олгин, Тошкентданми, қаердан келган бўлсанг ҳам . Мен ишлайдиган ҳокимман. Мен ҳаммаёғимни, соғлигимниям "тикиб"юрибман. Менга "қичиқ"савол берма. Менга "нормальный" савол бер, “нормальный” гаплашамиз дедим. Aгар қитиғимга тегсанг, мен қўйвораман, қаттиқроқ гапирвораман, “нормальный” соғ одамга ўхшаб гаплаш мен билан дедим. 

Барибир журналистларники қўзиб туради-ку, айлантириб келганди битта-иккитаси, тарсиллатиб уриб қўйганимдан кейин, ҳеч нарса деёлмасдан уёққа бориб бошқа фамилия билан бошқа нарса деб бериб юборибди. Эй эркакмисан "ҳезалак"? Ўзингни номингдан ёз! Менга "Ҳасанбой" келиб гаплашяпти, уёққа бориб "Ҳусанбой" деб чиқаряпти.

Чарчаб чиқсам қабулимда 5-6 та одам қабулимда турган. Қабул қилмайман дедим. Роcса шалақилик қилди. Мана ҳозир шунақа “миленький” ўтирибди, анграмасдан.

Кечагина Марҳаматдаги йиғилишдан чиқсам, ташқарида биттаси бақириб ётибди. Чиқсам бешта шаллақи. Иккитаси ногирон 3 таси "анақа". Ногиронга тегмадим қолганини 15 суткага "тиқиб" қўйдим. Мана Марҳаматдагилар шунақа жим-жим бўлиб қолди. 5-6 та хотин дастидан Марҳаматга келгани юрагим безиллар эди. Оғзига эрк берганди шарт ҳужжатини тўғирлаб, 15 суткага "тиқиб" қўйдим. Вилоят ҳокимига Президент вакилига "сассиқ" гапиргани учун. Давлат бор, Худога шукур”.

Эслатиб ўтамиз, бунгача Андижон вилояти Бўстон тумани ҳокимаси Садбархон Мамитованинг фермерларни ҳақорати акс этган аудио тарқалган эди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Андижон вилояти Шуҳрат Абдураҳмонов

Баҳолаганлар

475

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг