Блогер Mercedes-Benz автомобилини ёқиб юборди (видео)
Олам
−
27 Октябрь 2020
15008Россиялик блогер Михаил Литвин нархи 13 миллион рубл бўлган Mercedes GT63s автомобилини ёқиб юборди.
Ўтган йил май ойида блогер ўзи орзу қилган Mercedes-Benz AMG GT63S автомобилини 13 миллион рублга сотиб олганди.
Тахминан 2 ой аввал блогернинг автомобилида биринчи носозлик юзага келади – машина йўлнинг ўртасида тўхтаб қолади ва панелда "чек" деб номланган ёзув пайдо бўлади.
Кейин машина расмий дилерга олиб борилган. У ерда муаммо аниқланиб, тузатилган. Бироздан кейин машинада яна "чек" ёзуви пайдо бўлади ва “авария” режимига ўтиб қолади.
“Mercedes компанияси билан можародан кейин “Акула"мни нима қилиш кераклиги ҳақида узоқ вақт ўйладим”, деб ёзган блогер.
Унинг YouTube'даги каналига жойлаштирилган видеода блогер автомобилини овлоқ жойга ҳайдаб боргани ва автомобил юкхонасидаги бензинни машина устидан қуйиб, унга ўт қўйгани акс этган. Ушбу видео 3 кун ичида 10 миллиондан ортиқ фойдаланувчи томонидан томоша қилинган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь