Коронавирусга чалинган Том Хэнкс ва унинг рафиқаси шифохонадан чиқарилди
Маданият-санъат
−
17 Март 2020
10138COVID-19 коронавируси юқтириб олган америкалик машҳур актёр Том Хэнкс ва унинг рафиқаси Рита Уилсонга шифохонадан уйига жавоб берилди. Бу ҳақда CNN актёрнинг вакилига таяниб хабар берди.
Жуфтлик Австралиянинг Квисленд шаҳридаги шифохоналардан бирида даволанган. Шифохонадан чиққанидан кейин ҳам жуфтлик карантнда қолдирилган. Қайд этилишича, Хэнкс ва Уилсон Австралияга Элвис Пресли ҳақидаги фильмда суратга тушиш учун келган. Хэнкс режиссёр Баз Лурманн кинокартинасида Преслининг бошқарувчиси “Полковник” Том Паркерни гавдалантириш керак. Суратга ҳозирда тўхтатилган.
Аввалроқ, Том Хэнкс ва унинг рафиқаси Рита Уилсон коронавирусга чалингани ҳақида актёрнинг ўзи маълум қилганди.
Том Хэнкс “Форест Гамп”, “Сургун”, “Гудзондаги мўжиза” ва бошқа кўплаб фильмлардаги роли билан томошабинларга яхши таниш.
2016 йилда АҚШ Президенти Барака Обама Хэнксни Президентнинг озодлик медали билан тақдирлаган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни соат 06:00 да қайд этилди. Ушбу вирусни юқтириб олган бемор – олий тоифали шифокор 11 март куни Франциядан қайтган бўлган. Айни вақтда ушбувирусни юқтириб олган беморлар сони 8 нафарга етди.
Маълумот учун, дунё бўйича 182 609 киши коронавирусга чалинган. Шундан, 7171 нафар бемор вафот этган, 79 883 нафар бемор хасталикдан фориғ бўлган.
Ҳурматли фуқаролар, коронавирус билан боғлиқ вазият сабаб ваҳима кўтаришга асос йўқ. Вирусни юқтириб олмаслик учун санитария-гигиена қоидаларига риоя қилинг.