ИИВ баёнот берди. Ўзбек-турк ишчилари жанжалига сабаб аёлларга зўравонликми?

Жамият

image
Ўзбек-турк қурувчилари жанжали: Туркия расмий идоралари сукут сақламоқда north_east

Ўзбек-турк қурувчилари жанжали: Туркия расмий идоралари сукут сақламоқда

Аввалроқ, жорий йилнинг 6 ноябрь куни Самарқанд шаҳар, Қора-сув массиви, Обод Маскан маҳалласи ҳудудида қурилаётган кўп қаватли уйлар ишчилари ўртасида жанжал келиб чиққани, оммавий муштлашув иштирокчилари Туркия ва Ўзбекистон фуқаролари бўлгани ҳақида хабар берган эдик. 

Ички ишлар вазирлиги ушбу жанжалнинг асл сабабларини очиқлади.

ИИВдан маълум қилишларича, 2019 йилнинг 6 ноябрь куни Самарқанд шаҳар, Қора сув массиви, Обод Маскан маҳалласи ҳудудида “Агромир Билдинг” МЧЖ томонидан қурилаётган кўп қавватли уйларнинг қурилиш майдонида қурилиш-монтаж ишларини олиб бораётган, Туркия давлати фуқаролари билан Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ўртасидаги келишмовчилик оқибатида, ўзаро тан жароҳатлари етказилган.

Суриштирув жараёнида, мазкур жанжал 1996 йилда туғилган Пайариқ тумани “Тохиршайх” маҳалласида яшовчи, якка тартибда мавсумий меҳнат билан шуғулланувчи ўзбек фуқароси С.П. “Агромир Билдинг” МЧЖ томонидан ёлланган қурувчи-монтажчи бир нечта турк фуқаролари билан оловда исиниш баҳонасидан келиб чиққанлиги, шундан сўнг у авжига чиқиб, юзага келган жанжалга қурилишга ёлланган бошқа Ўзбекистон фуқаролари аралашиб бир бирларига тан жароҳатлари етказилганлиги аниқланган.

ИИВ мазкур ҳолатнинг барча тафсилотлари аниқланиб, тергов якунига кўра тўлиқ ахборот берилишига қадар,  ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларидан видео тасвирларга номақбул изоҳлар беришларидан ўзларини тийишларини сўраган эди.

Афсуски айрим ижтимоий тармоқларда, бўлиб ўтган воқеани бўрттириб кўрсатиш, Ўзбекистон фуқароларини миллатчиликда айблаш ҳамда ўзбек-турк муносабатларига совуқчилик тушириш мақсадида, бўлиб ўтган ҳодисага гўёки “Турк ишчилари ошхонада ишлайдиган маҳаллий аëлни зўрлаганлиги оқибатида” ёки “Жанжал маҳаллий ишчиларнинг ўзлари ва туркларга айни иш учун берилаëтган ойлигидаги катта фарқидан келиб чиққан” деган важларни келтириш ҳолатлари кузатилган. 

Воқеадан бехабар айрим фуқаролар ушбу важларга берилиб, салбий изоҳларнинн тарқалишига сабабчи бўлмоқда.

Қайд этилишича, Самарқанддаги қурилиш ишларига 1.800 дан зиёд Ўзбекистон Республикаси ҳамда 200 дан ортиқ Туркия давлати фуқаролари жалб этилган.

Ушбу ҳолат натижасида Туркия давлати фуқароларидан тўрт нафари ва маҳаллий фуқаролардан бир нафари енгил тан жароҳати олган.
Суриштирув жараёнида шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, Туркия фукароларидан 4 нафари жабрланувчи, 11 нафари жанжалда иштирок этган фаол гувоҳ тариқасида ушбу жиноят ишига жалб этилган.

Шунингдек, 7 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг жабрланганлиги, жиноят ишидаги иштирокчилик ва айблилик даражасига тергов ҳаракатлари давомида тўлиқ аниқлик киритилади.


Мақола муаллифи

Теглар

ИИВ

Баҳолаганлар

433

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг