Ҳудуд алмашган Ўзбекистон, ўлим жазоси бўйича таклиф, 4 фарзанднинг ўлими сабаби ва бошқа хабарлар

Жамият

13 сентябрь санаси ҳам охирлаб қоляпти. Қуйида бугун Ўзбекистон ва халқаро майдонда юз берган энг муҳим воқеаларга тўхталиб ўтамиз.

Давлат пенсияларини тайинлаш тартиби ўзгаради

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимчалар ва ўзгартиш киритиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 сентябрдаги 252-сон қарори билан тасдиқланган Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга қуйидаги қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш кўзда тутилади.

Тошкентда ер усти метроси ҳаракатланди (видео)

Пойтахт Тошкентда барпо этилаётган ер усти метроси синовдан ўтказилди. Ижтимоий тармоқларда синов жараёнидан олинган видеолар тарқалди.

Видеода ер усти бўйлаб ҳаракатланаётган метро вагонида одамлар борлигини кўриш мумкин. Жумладан, тасвирда синов жараёнида техник гуруҳ вакилларидан ташқари, маҳаллий аҳоли вакиллари ҳам иштирок этгани кўринади.

“Ўзбекистон” меҳмонхонаси нега сотилмаяпти?

Аввалроқ, Тошкентдаги сотувга қўйилган “Ўзбекистон” меҳмонхона мажмуасининг нархи туширилгани ҳақида хабар берган эдик. Бу меҳонхонанинг иккинчи марта арзонлашиши эди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги “Ўзбекистон” меҳмонхонаси сотилиши бўйича расмий баёнот берди.

Бишкекда митинг бўлиши кутилмоқда

Қирғизистон Республикасининг собиқ Президенти Aлмазбек Aтамбоевнинг тарафдорлари унинг туғилган кунига митинг уюштиришмоқда. 

Бу ҳақда Facebook`даги саҳифасида Қирғизистон социал-демократлар партияси раиси ўринбосари Кундуз Жолдубаева маълум қилган.

Сергели туманига янги ҳоким тайинланди

Бахтиёр Абдувахитович Шамуратов Сергели туманининг янги ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Бугунга қадар Бахтиёр Абдувахитович Шамуратов Яккасарой тумани ҳокими бўлиб ишлаб келган. Унга қадар давлат солиқ қўмитаси, Тошкент шаҳар ва Сергели туман ҳокимликларида, Тошкент шаҳар Туризмни ривожлантириш департаментида раҳбарлик лавозимларида ишлаб келган. 

Яккасарой туманига янги ҳоким тайинланди

Анвар Сайфутдинов Яккасарой тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Сайфутдинов Анвар Назарович Халқ депутатлари Юнусобод туман Кенгаши депутати. 2004 йилдан ҳозирги вақтгача, “Navro’z-FT” МЧЖ, “Sanico Trading” хусусий корхонаси, “Shinkonrakttorg” шўъба корхонаси ва “Sanico Group” МЧЖда раҳбарлик лавозимида ишлаб келган. 

ЙПХ ходими хизмат машинасида пиёдани босиб кетди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ходими иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз бергани, натижада пиёда вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди. Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати тарқалган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилиб, ҳолат бўйича расмий ахборот берди.

Ўзбекистон Қирғизистон билан чегараолди ҳудудларини алмашди

Қирғизистон Республикаси Ҳукуматининг Ўш вилояти маъмуриятидаги ваколатхонаси Ўзбекистон билан ер майдонлари алмашилганини тасдиқлади. Ўзбекистон томонига Ўш вилояти Аравон туманининг Тўямўйин округидаги, Каркидон сув омбори ёнидаги ер майдони берилган.

Ҳабибга бошқа рақиб топилди

Енгил вазн тоифасида UFC камари соҳиби Ҳабиб Нурмуҳамедовнинг кейинги рақиби Тони Фергюсон эмас, балки Сен-Пьер бўлади. Бу ҳақида Ҳабибнинг менежери Али Абдельазиз маълум қилди.

Президент куёвига тегишли экани айтилган компания тугатиляпти

Тожикистоннинг энг йирик компанияларидан бири, мамлакат Президенти Имомали Раҳмоннинг куёви Шамсулло Сохибовга тегишли “Фароз” ЁAЖ Тожикистон Республикаси Солиқ қўмитасига ихтиёрий тугатиш тўғрисида эълон қилди.

Сенатор ўлим жазосини қўллаш таклифини берди

Халқ демократик партиясининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзоси Саттор Раҳматов мамлакатнинг Конституциянинг 39-моддаси умуман ишламаётганини айтиб чиқди. Унинг қайд этишича, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 39-моддасида “пенсиялар, нафақалар, ижтимоий ёрдам бошқа турларининг миқдори расман белгилаб қўйилган тирикчилик учун зарур энг кам миқдордан оз бўлиши мумкин эмас”лиги қайд этилган. Бироқ ушбу Конституциявий норма амалда ишламайди. Сабаб нима?

Бир оиланинг 4 фарзанди сут ва дори аралашмасидан вафот этдими?

Бир неча кундирки, ижтимоий тармоқларда, хусусан Telegram’да Ўзбекистонда бир оиланинг тўрт фарзанди доридан заҳарлангани билан боғлиқ хабарлар тарқалмоқда. 

Унда қайд этилишича, она болаларига йўталга қарши бўлган сиропни берган. Болалар уни ичишдан бош тортгач, она дорини болаларига сутга аралаштириб ичирган. Болалар шундан кейин уйғонишмаган, ётоқларидан жонсиз ҳолатда топилган. Шифокорлар текширувидан сўнг ўлим сабаб сут ва дорининг аралашмаси заҳарга айланганини аниқлаган. 

Туйқусдан Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси ўтказиляпти

Эртага, 14 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирма иккинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлайди. Сенат ялпи мажлиси соат 15:00 да очилишини эълон қилган. 

Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида қайси масалалар кўриб чиқилиши айтилмаяпти. Унинг ўтказилиши ҳам бир кун аввал ОАВга маълум қилинди. 

Деворни тўлдирган 440 пошнали туфли – бу қурбон бўлган 440 аёл қисмати

Туркиялик график дизайнер устаси Ваҳит Туна аёллар билан боғлиқ жиноятларга жамиятнинг эътиборини қаратиш мақсадида янги усулдан фойдаланди. У Истанбулнинг Кабаташ ҳудудидаги санъат майдончаси сифатида қўлланиб келинган қаҳвахона деворига 440 жуфт аёллар пойабзалини жойлаштириб чиқди. Деворга илинган 440та пошнали туфли 2018 йилда жиноятлар қурбони бўлган 440 нафар аёл рамзий белгисидир. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

76

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг