Туйқусдан Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси ўтказиляпти
Жамият
−
13 Сентябрь 2019
7401Эртага, 14 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирма иккинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлайди. Сенат ялпи мажлиси соат 15:00 да очилишини эълон қилган.
Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида қайси масалалар кўриб чиқилиши айтилмаяпти. Унинг ўтказилиши ҳам бир кун аввал ОАВга маълум қилинди.
Эслатиб ўтамиз, Сенатнинг йигирма биринчи ялпи мажлиси жорий йилнинг 23-24 август кунлари бўлиб ўтган эди.
Унда 26 та масала, шу жумладан 16 та қонун кўриб чиқилди. Сенат 15 та қонунни қабул қилди. “Она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш ҳамда гўдакла ва кичик ёшдаги болалар озиқ-овқат маҳсултларига доир талаблар тўғрисида”ги қонун такомилига етказиш учун қуйи ташкилотларга қайтариб юборилди.
Сенатнинг йигирма биринчи ялпи мажлисида Ўзбекистоннинг 3 та халқаро Конвенцияга қўшилиши ва 1 та халқаро Битимни ратификация қилиши тасдиқланди.
Сенаторлар Вазирлар Маҳкамаси, Ички ва Ташқи ишлар вазирлари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ва Хоразм вилояти ҳокимининг ҳисоботларини кўриб чиқди.
Бундан ташқари, бўш турган, қурилиши тугалланмаган объектлар ҳамда узумчилик-боғдорчилик ширкатларининг аҳволи юзасидан Вазирлар Маҳкамасига сўровлар ҳам юборилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь