Тошкентда ер усти метроси ҳаракатланди (видео)
Жамият
−
13 Сентябрь 2019
11697Пойтахт Тошкентда барпо этилаётган ер усти метроси синовдан ўтказилди. Ижтимоий тармоқларда синов жараёнидан олинган видеолар тарқалди.
Видеода ер усти бўйлаб ҳаракатланаётган метро вагонида одамлар борлигини кўриш мумкин. Жумладан, тасвирда синов жараёнида техник гуруҳ вакилларидан ташқари, маҳаллий аҳоли вакиллари ҳам иштирок этгани кўринади.
Маълумот учун, Тошкентдаги ер усти метросининг умумий узунлиги 52, 1 километрдан иборат. Мазкур метро қурилиши беш босқичда амалга оширилади. Дастлаб Тошкент метрополитенининг “Дўстлик” бекатидан Қўйлиқ бозоригача бўлган қисми қурилади. 11 километрлик бу қисмда саккизта бекат бунёд этилади.
LiveБарчаси