ЙПХ ходими хизмат машинасида пиёдани босиб кетди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ходими иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз бергани, натижада пиёда вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди. Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати тарқалган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилиб, ҳолат бўйича расмий ахборот берди.

ИИББ маълумотига кўра, кеча,12 сентябрь куни тахминан соат 8:00 да Чилонзор туманининг Бунёдкор кўчасида ЙПХ инспектори, кичик сержант Б.К. Lacetti русумли автомобилда хизмат вазифасини олиб бораётган вақтида пиёдани уриб юборган.

Маълум бўлишича, пиёда пиёдалар йўлакчасидан 30 метр узоқликда мумкин бўлмаган жойдан йўлни кесиб ўтаётган бўлган. Шундан сўнг, ЙПХ инспектори бошқарувни йўқотиб, йўл четида турган 48 ёшли фуқаро З.У.га тегишли Lacetti русумли автомобиль билан тўқнашув содир этган.

ЙТҲ оқибатида, 46 ёшли пиёда З.А. тан жароҳатлари олиб, тиббий ёрдамга мурожаат қилган. Ҳозирги вақтда шифокорлар унинг аҳволини қониқарли деб баҳолашмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан ИИББнинг ходимига нисбатан ЙТҲ сабаблари белгиланадиган хизмат текшируви олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Тошкент

Баҳолаганлар

205

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг