Президент куёвига тегишли экани айтилган компания тугатиляпти

Олам

image

Тожикистоннинг энг йирик компанияларидан бири, мамлакат Президенти Имомали Раҳмоннинг куёви Шамсулло Сохибовга тегишли “Фароз” ЁAЖ Тожикистон Республикаси  Солиқ қўмитасига ихтиёрий тугатиш тўғрисида эълон қилди.

Бу ҳақда Asia-Plus нашри компания матбуот хизматига таяниб хабар берди. 

“Aслида,  мамлакат Солиқ қўмитасига ёпиқ акциядорлик жамиятининг барча компаниялари билан ихтиёрий равишда тугатиш тўғрисида ариза бердик. Биз кейинги ҳафта ушбу масала бўйича тўлиқ маълумотларни эълон қиламиз ", дейилади компания хабарида.

Баёнотда шунингдек, компаниянинг молиявий кўрсаткичларига глобал иқтисодий инқироз ва умуман минтақа учун унинг салбий оқибатлари таъсир кўрсатгани таъкидланган. Шу сабабли, компания акциядорларининг йиғилиши барча мулкни сотиш тўғрисида қарор қабул қилди.

Шу билан бирга, жорий йилнинг 9 сентябрь куни “Фароз” Суғд вилоятида учта халқаро автомобил терминалини қуришни режалаштираётгани ва бугунги кунда ушбу компания учун деҳқон (фермер) хўжаликларига тегишли ер участкалари ажратилгани маълум бўлди.

"Фароз" ЁAЖ - бу бозор иқтисодиётидан тортиб оғир саноатгача бўлган иқтисодиётнинг турли соҳаларида мавжуд бўлган диверсификацияланган компания. Бу ёқилғи сотиш, ферула доривор ўсимликларини йиғиш ва ишлаб чиқариш каби қатор соҳаларда монополист ҳисобланади.

2008 йилда Душанбе шаҳрида ташкил этилган. Компаниянинг Тожикистоннинг барча йирик шаҳарлари ва вилоятларида, шунингдек чет элларда ваколатхоналари ва филиаллари мавжуд.


Мақола муаллифи

Теглар

тугатиш компания

Баҳолаганлар

186

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг