Имон Юлдуз Усмоновага онасининг кўйлакларини кийиб чиққанини эслатиб қўйди
Жамият
−
28 Июнь 2019
42891Аввалроқ, Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримовани ўғриликда айблагани, хизматини қилиб пулини ололмай юрганларини эслаб, уни қўллаб-қувватлаётган санъаткорларни яхшилаб ўйлаб олишга чақиргани ҳақида хабар берган эдик.
Хонанданинг видеомурожаатидан кейин Гулнора Каримованинг қизи Имон ижтимоий тармоқдаги саҳифасида Усмонованинг онаси ва бобосига атаб қўшиқ айтгани учун миннатдорлик билдирди. Шунингдек, Юлдуз Усмонова Ўзбекистонда тақиқда бўлган кезларда Гулнора Каримованинг дастаги эвазига қизи Нилуфар Усмонова билан “Асрлар садоси” сахнасида чиқиш қилганини эслатиб ўтди. Имон Каримова Юлдуз Усмоновага йўллаган мактубида шундай дейилади:
“Ҳурматли Юлдуз опа
Сиз Туркияда қувғинда юрган пайтларингизда ва сиз севган “Халқлар дўстлиги” саройида концерт бера олмаган кунларингизда онам сизни қўллаб-қувватлаганида, жонингизга оро кирганлигини эслаганингиз учун мен ва акам номидан раҳмат айтаман. Яъни, шу давр, Ҳукумат идоралари томонидан сизга нисбатан кескин тақиқлар бўлишига қарамай, “Асрлар садоси” саҳнасида қизингиз Нилуфар билан чиққанингизни ҳам эслаймиз. Ва сиз ўша ерда тақиқларга қарамай онамнинг ёрдами билан Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, яъни бобомизга атаб, жон дилдан, яхши кўриб “Хеч кимга бермаймиз сени Ўзбекистон” қўшиғини ижро этган эдингиз. Ўтган йили “Халқлар дўстлиги” саройида берган концертингизда онамнинг “Гули” коллекциясидан либос сўраб, олиб турган эдингиз ва ушбу либосда саҳнага чиққанингиздан ҳам фахрланамиз.
Шунингдек, биз сиздан шахсан онам учун ёзиб ва куйлаган таниқли “Гулисан” қўшиғингиз учун ҳам раҳмат деймиз.
Лекин биз ҳозир очиқчасига, шаффофларча тан олиб айтамизки, сиз халқимизнинг энг ғурурли санъаткорисиз ва сиздан бошқалар ўрнак олади. Сизга Аллоҳ барча қилган яхшиликларингизга яраша ажрини берсин”.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Ўзбекистонда Юлдуз Усмоновага 2006 йилда қўйилган тақиқларга қарамай, Гулнора Каримова хонанда билан муносабатларини узмаган. Аксинча, 2011 йилнинг 12 декабрь куни Юлдуз Усмонова 48 ёшни қаршилаши муносабати билан Тошкентдаги "Чароғон" ресторанида тантанали кеча уюштирган эди. Ўша тадбирда Гулнора Каримованинг Юлдуз Усмоновага йўллаган табриги ўқиб эшиттирилганини кечада қатнашган юзлаб меҳмонлар яхши эслайди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь