Тошкент шаҳридаги солиқчиларнинг 25 фоизи ўз соҳасини яхши билмайди
Жамият
−
29 Май 2019
4761Давлат солиқ қўмитасида Тошкент шаҳар солиқ органлари ходимларини аттестациядан ўтказиш якунланди.
ДСҚ Матбуот хизмати хабар беришича, аттестация якунлари бўйича пойтахтдаги давлат солиқ хизмати органларининг 1100 ходимидан 43 фоизи аттестациядан муваффақиятли ўтди, 32 фоизи шартли равишда тасдиқланди, 25 фоизи эса ўз билимларини тасдиқлай олмади.
Ушбу аттестация жараёни 2016 йилдан бери биринчиси бўлди. Аттестация янги солиқ концепцияси ижросини таъминлаш учун ходимларнинг қонун ҳужжатларини қанчалик билиши, профессионал жиҳатдан ўз лавозимига мос ёки мос эмаслигини аниқлаб беришда муҳим аҳамиятга эга.
Аттестация якунлари бўйича лавозим даражасини пасайтириш ёки кўтариш, мавжуд захираларга эга йўналишда ходимларни бўшатиш тўғрисида қарорлар қабул қилинади. Ушбу чоралар коррупцион элементларни аниқлашга ҳам қаратилган.