Робахон Маҳмудова Андижонда сайловчилар билан учрашди

Бизнес

image

Айни кунларда “Адолат” социал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси президентлигига номзод Робахон Маҳмудованинг мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб сайловчилар билан учрашувлари давом этмоқда.

Сайловолди дастурида ҳуқуқий давлат қуриш, ижтимоий адолатни ва миллий иқтисодиётимизнинг барқарор ўсишини таъминлаш, илм-фан, инновация­лар ва таълим соҳасини барқарор ривожлантириш, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишга доир таклифларини илгари сураётган партия номзоднинг водийлик сайловчилар билан учрашувлари Андижон вилоятидан бошланди.

Бой тарихга эга, кўркам Шаҳрихон туманида ташкил этилган учрашувда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, партия фаоллари, талаба-ёшлар, кенг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Дастлаб учрашувда “Адолат” социал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси президентлигига номзод Робахон Маҳмудованинг бош ишончли вакили Иномжон Қудратов томонидан тадбир иштирокчиларига номзод ҳақида батафсил маълумот берилди.

Шундан сўнг президентликка номзод Робахон Маҳмудова сайловчилар билан юзлашиб, мамлакат ривожи, фуқаролар фаровонлиги йўлида амалга оширишга қаратилган ғоя ва мақсадлари акс этган Сайловолди дастури, унда илгари сурилаётган устувор йўналишлар билан иштирокчиларни яқиндан таништирди.

Таъкидланганидек, номзоднинг Сайловолди дас­турида Ватан тараққиёти йўлида ҳуқуқий демократик, ижтимоий давлат ва барча учун фаровонлик таъминланган адолатли фуқаролик жамияти қуришнинг социал-демократик модели таклиф этилмоқда.

Айтиш жоизки, номзод дастурида халқ давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи эканлиги ҳақидаги конституция­вий принцип давлат сиёсатининг устувор йўналиши сифатида таъкид­ланиб, халқ ҳокимиятининг ёрқин тимсоли бўлмиш вакиллик демократия­си институтининг роли ва аҳамиятини янада ошириш, мамлакат иқтисодиётининг барқарор ривожланишини таъминлаш, жамиятнинг инновацион, интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқариш ва инсон капиталини ривож­лантириш каби масалаларда изчил таклифларнинг илгари сурилаётгани тадбир иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди.

Шунингдек, дастурда субсидиялар бериш тизимини янада такомиллаштириш ва мақсадли ишлатилиши устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш, божхона ва солиқ имтиёзларини такомиллаштириш, имтиёзларни аниқ соҳаларга бериш, ҳудудлар ўртасидаги иқтисодий бир хил ўсишни таъминлаш, барча туман ва шаҳарларни бир маромда ривожлантиришни назарда тутувчи таклифлар илгари сурилмоқда.

Учрашув давомида номзоднинг Андижон вилоятидаги ишончли вакили Малоҳатхон Мусаева, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Олтиной Маъмирова, халқ депутатлари Андижон шаҳар кенгаши депутати Ўткирбек Арзиқулов ва партия фаоли Ойсулув Ўроқовалар сўз олиб, президентликка номзод Робахон Маҳмудованинг Сайловолди дастури юртпарвар ғоя ва мақсадлар жамланмаси эканлигини эътироф этиш баробарида, йиғилганларни кутилаётган муҳим сиёсий тадбирда Робахон Маҳмудовага овоз беришга чақирди.

Тадбир якунида президентликка номзод Робахон Маҳмудова сайловчиларнинг саволларига аниқ ва батафсил жавоб берди.

Ўзбекистон Республикаси президентлигига номзод Робахон Маҳмудованинг сайловчилар билан учрашувлари давом этади.

adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |  Twitter  |  YouTube


Мақола муаллифи

Теглар

Адолат САЙЛОВ 2023

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made