Қиролича Елизавета II 96 ёшида вафот этди

Олам 17871
image

Буюк Британия қироличаси Елизавета II бугун, 8 сентябрь куни 96 ёшида вафот этди. Бу ҳақда "The Guardian" нашри хабар тарқатди.

Қиролича бугунгача Шотландиядаги Балморал қасрида бўлиб турганди. Бугун унинг аҳволи оғирлашгани ва шифокорлар назоратига олингани хабар қилинди.

Ҳозирда қироличанинг яқин қариндошлари Балморал қасрига тўплана бошлаган. Ҳатто қироллик оиласини тарк этган шаҳзода Гарри ҳам рафиқаси Меган Маркл билан Шотландияга йўл олган.

Қироличанинг 4 нафар фарзанди, 8 нафар набираси ва 12 нафар эвараси бор.

Елизавета II 1926 йил 21 апрель куни туғилган. У 1953 йилда тахтга ўтирган ва ҳозир тожни энг кўп вақт ўзида сақлаб турган монарх ҳисобланади.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1335
Рейтинг: 3
Теглар
t
×