Коммунал соҳа ходимлари куни “Ўзбекистон” меҳмонхонасида нишонланди

Жамият

image

Жорий йилнинг 27 апрель куни “Ўзбекистон” меҳмонхонасининг тантаналар залида “Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари куни” тантанали нишонланди.

Мазкур тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Уй-жон коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги раҳбарлари томонидан пойтахтнинг Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида кўп йиллардан бери меҳнат қилиб келаётган 48 нафар уста чилангар ва механиклар, кочегар ва оддий ишчилар, меҳнат фахрийлари “Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш аълочиси” кўкрак нишони билан ҳамда бир юз йигирмадан ортиқ малакали ишчилар, муҳандис ва техник ходимлар қимматбаҳо совғалар ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Музаффар Солиев, Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Даврон Хидоятов ва Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари Бахтиёр Раҳманкулов шаҳарнинг уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасига дахлдор ишчи-ходимларга юзланиб, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида олиб борилаётган кенг кўламли ишларнинг аҳамиятини халқ юксак қадрлашини қайд этди.

Бу йўналишда қабул қилинган муҳим дастурларнинг ижроси айнан соҳа ишчи-ходимларининг меҳнати, маҳорати туфайли ўз вақтида ва сифатли амалга оширилаётганлигини пойтахтдаги кўплаб хонадон эгалари чуқур миннатдорлик билан эътироф этаётганликлари ҳақида таъкидлаб, йиғилганларни “Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари куни” билан самимий табриклди.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 2 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 11 декабрдаги “Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш аълочиси” кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

коммунал хизмат кўкрак нишони

Баҳолаганлар

14

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг