Таълим соҳаси ходимлари учун иккита янги мукофот жорий қилинди

Local

image

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 24 октябрь куни қабул қилинган қарори билан “Олий таълим аълочиси” ҳамда “Ўрта махсус ва профессионал таълим аълочиси” кўкрак нишонлари таъсис этилди. 

Қарорга мувофиқ кўкрак нишонлари билан олий, ўрта махсус ва профессионал таълим соҳасида фидокорона меҳнат қилаётган, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш борасида алоҳида намуна кўрсатиб, соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган фуқаролар тақдирланади.

Кўкрак нишонлари билан мукофотлаш Олий ва ўрта махсус таълим вазири буйруғи асосида амалга оширилиб, у мукофотланган шахсларга 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида топширилади.


Rate Count

200

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends

News on the topic